А — ассиметрия: холнинг икки ярми бир-бирига ўхшамайди.
Б — чегара: қирралари нотекис ёки хира.
C — ранг: бир холда бир нечта ранг бор.
Д — диаметр: 6 миллиметрдан катта.
Э — ўзгариш: шакли, ранги ёки ҳажми ўзгармоқда.
Шу белгилардан бирини сезсангиз, дерматологга учранг. Дерматоскопия оғриқсиз ва бир неча дақиқа давом этади.